Лицензиясиз “Умра” тадбирини ташкил этган турфирмалар жаримага тортилди
3-саҳифа
−
11:22
2233Тошкент вилоятида “Умра” тадбирини лицензиясиз ташкил этган фирмаларга молиявий жарима қўлланилди. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита хабар берди.
Қайд этилишича, Дин ишлари бўйича қўмита томонидан ўтказилган текширувда Ангрен шаҳрида жойлашган “Nazir travel N1” МЧЖ ва “Bonu travel 000” МЧЖ лицензиясиз “Умра” тадбирини ташкил этгани аниқланган. МЧЖларга нисбатан молиявий жарима қўлланилган.
“Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича фаолият учун лицензия олиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларга солинадиган жарималар миқдорлари БҲМнинг 200 баравари (75 млн. сўм) этиб белгиланган”, дейилади хабарда.
Шунингдек, Дин ишлари бўйича қўмита зиёратчиларни “Умра” амалларини муносиб ва хавфсиз бажаришлари учун огоҳ бўлишлари ва кейинчалик турли кўнгилсиз ҳолатларга тушиб қолмасликлари мақсадида ишончли ва кафолатланган хизматлардан фойдаланишларини тавсия этган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманганда лицензиясиз “Умра” сафарини ташкил этган турфирма жаримага тортилганди.
LiveБарчаси