Лифтда 11 ёшли қизга бузуқ ҳаракатлар қилган эркак қамалди
3-саҳифа
−
25 Март
6758Тошкент шаҳри суди лифтда 11 ёшли қизга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилган эркакни 3 йилга озодликдан маҳрум этди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани хабар берди.
Қайд этилишича, Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳри Учтепа тумани суди 12 март куни бўлиб ўтган ёпиқ мажлисда вояга етмаган болага жинсий жиноят содир этганликда гумонланган шахсга нисбатан ҳукм ўқиган.
Суд ҳукмига кўра, гумонланувчи Жиноят кодексининг 129-моддаси 2-қисми "в" банди (14 ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) билан айбдор деб топилган.
"Бундай тоифадаги жиноятлар учун жавобгарликнинг янги тартибига биноан мазкур ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг маҳкумга нисбатан жазони юмшатишнинг ҳеч бир чораси қўлланмайди ва у жазони тўлиқ ўтайди", дейилади хабарда.
Болалар омбудсмани бугунги кунда Ўзбекистон судларида бола ҳуқуқларини ишончли таъминлаш борасида алоҳида қатъият ва боланинг энг устун манфаатларини ҳимоя қилишга устуворлик ёндашуви мустаҳкамланиб бораётганини қўшимча қилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь