Левандовски “Олтин бутса” совринини қабул қилиб олди
Спорт
−
21 Сентябрь 2021
4219“Бавария” ҳужумчиси Роберт Левандовски 2020-2021 йилги мавсумда Европа қитъасининг энг яхши тўпурари сифатида “Олтин бутса” соврини билан тақдирланди. Польшалик футболчи Бундеслигада 41 та гол урди ва Германияда Герд Мюллердан кейин (1970 ва 1972) мазкур совринни қўлга киритган иккинчи ўйинчи бўлди.
“Мен буюк шарафдан хурсандман. Ўз оиламга, жамоадошларимга, мураббийлар штабига ва “Бавария”нинг барча вакилларига миннатдорчилик билдирмоқчиман. Мен уларнинг қўллаб-қувватлашисиз бундай унвонларни қўлга кирита олмасдим. Спортда, худди ҳаётда бўлгани каби, жамоадошларни қадрлаш, қўллаб-қувватлаш, ҳар доим ҳалол бўлиш ва бошқаларга ўрнак бўлишга ҳаракат қилиш жуда муҳимдир. Шунинг учун мен бу мукофотни ҳар куни ёнимда бўлган одамлар учун бағишлайман. Эришган жамоавий ютуқларимиздан жуда хурсандман. Барчага катта раҳмат”, дейди Левандовски.
Эслатиб ўтамиз, “Олтин бутса” соврини 1968 йилдан бери топшириб келинади. Герж Мюллердан ташқари, Лионель Месси, Криштиану Роналду, Франческо Тотти, Тьерри Анри, Роналдо Назарио, Марко ван Бастен, Христо Стоичков ва Эусебио каби кўплаб футболчилар ушбу совринга эга чиққан. “Бавария”нинг собиқ футболчилари – Рой Макаай ва Лука Тони ҳам Европа тўпурари бўлган, бироқ улар ўша пайтда “Депортиво Ла Корунья” ва “Фиорентина”да фаолият юритган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь