Левандовски фаолиятини қайси клубда давом эттиради?

Спорт

image

“Бавария” ҳужумчиси Роберт Левандовски фаолияти қачонгача давом этиши ҳақида айтиб ўтди.

“Мен келажак ҳақида ўйламаяпман. Ҳозирги ҳолатдан кўнглим тўқ ва бор эътиборимни жорий мавсумга қаратганман. Ҳар йили пайдо бўладиган миш-мишларга ўрганиб қолганман. Айни пайтда “Бавария” футболчисиман”, дейди Левандовски.

Шунингдек, 33 ёшли форвард футболда бир неча йиллардан бери ишлаб келаётган VAR технологияси ҳақидаги саволга жавоб берди:

“Чемпионлар лигасининг икки ярим финали ва бир чорак финалида ҳакамларнинг хатолари туфайли мағлуб бўлганмиз. Балки финалга чиқиб, ғалаба қозонган бўлардик. Ўйлайманки, агар VAR тўғри қўлланилса яхши нарса”.

Эслатиб ўтамиз, Лева “Globe Soccer Awards” йиллик тақдирлаш маросимида йилнинг энг яхши ҳужумчиси, деб топилган эди.

Маълумот учун, Левандовскининг Мюнхен жамоаси билан тузган шартномаси 2023 йилда ўз якунига етади.


Мақола муаллифи

Теглар

Бавария VAR Левандовски

Баҳолаганлар

25

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг