Мухлислар жамоасини пенальтидан қутқариш учун VAR тизимини ишдан чиқарди

Спорт

−

visibility661 timer2 дақиқа

image

Жорий йилнинг 21 ноябрь куни Руминия чемпионати доирасида “Динамо Бухарест” ва “Петролул” жамоалари ўртасидаги учрашувда (0:1) мезбонлар мухлислари ҳакамнинг пенальти белгилашига тўсқинлик қилиш учун VAR ускунасига шикаст етказди. Бу ҳақда “Digi Sport” хабар берди.

Нашр маълумотига кўра, мухлислар такрорий лавҳаларни кўриш учун мўлжалланган монитор кабелини узиб ташлади.

Учрашувнинг 36-дақиқасида “Динамо” ҳимоячиси Давид Иримия ўз жарима майдонида меҳмонлар ҳужумчиси Родриго Мартинсга нисбатан қоидабузарлик содир этди. Бош ҳакам Габриэл Михуляк дастлаб ўйинни давом эттирди. Бироқ VAR ҳаками Адриан Кожокару ва унинг ёрдамчиси Сорин Кострей вазиятни текширишга киришди. Шунингдек, ҳужум бошланишидан олдин офсайд бўлган-бўлмагани ҳам ўрганилди.

43-дақиқада Михуляк вазиятни монитор орқали кўриб чиқиш учун четга чақирилди. Аммо ҳакам монитор олдига яқинлашганида, ускунанинг ишдан чиққанини пайқади. “Динамо” мухлисларидан бири кабелни тортиб, мониторни ағдариб юборган. Бошқа мухлислар эса симларни узиб, ускунага суюқлик қуйишган.

Ҳакам учрашувни тўхтатиб, икки жамоа вакилларини майдон четида тўплади. Ўйин тахминан 17 дақиқа тўхтаб қолди, баҳсли вазиятни тўлиқ кўриб чиқиш эса қарийб 24 дақиқа давом этди.

VAR тизими қайта ишга туширилганидан сўнг, ҳакам такрорий лавҳани кўриб чиқди ва дастлабки қарорини ўзгартириб, “Петролул” фойдасига пенальти белгилади. Қўшимча вақтнинг 12-дақиқасида Дан Нлунду пенальтини аниқ амалга оширди ва жамоасига ғалаба келтирди.

Ҳакам биринчи бўлимга жами 24 дақиқа қўшиб берди. Учрашув аввалроқ “Петролул” мухлислари томонидан ишлатилган пиротехника воситалари сабабли ҳам тўрт дақиқага тўхтатилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг