Левандовски Барселонадан кетадими?

Спорт

image

“Барселона”нинг польшалик ҳужумчиси Роберт Левандовски Испания клубидаги келажаги ҳақида бир қарорга келди. Бу ҳақда футбол журналисти Шей Лагасси ўз Х саҳифасида маълум қилди.

Манбага кўра, польшалик юлдуз фаолиятини Каталония пойтахтида давом эттирмоқчи. 35 ёшли футболчи кейинги мавсумни ҳам “Барселона”да ўтказишни режалаштирган. Клуб раҳбарлари келаси ёзда форварднинг трансфери бўйича таклифларни қабул қилмоқчи эмас.

Бунгача ОАВ Левандовски ёзги трансфер ойнасида “Барселона” билан хайрлашиши мумкинлигини ёзаётганди. Ҳатто уни Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” клубига ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

Жорий мавсумда Польша терма жамоаси футболчиси барча турнирларда 17 та ўйинда иштирок этиб, 8 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Испания чемпионатининг 15-тури якунларига кўра, каталонияликлар турнир жадвалида 3-ўринда бормоқда ва пешқадам “Реал”дан 4 очко ортда қолмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Роберт Левандовски

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made