Легитимлик йўқолади – Адвокатлар палатаси раиси стикер бўйича Арипов ва Давлетовга мурожаат қилди

Жамият

image
“Мен норозиман”. Адвокатлар палатаси раиси қонундаги ўзгартириш бўйича кескин фикр билан чиқди north_east

“Мен норозиман”. Адвокатлар палатаси раиси қонундаги ўзгартириш бўйича кескин фикр билан чиқди

Сизда у гина, бизда бу гина. Сенатор ва адвокатлар келишиб олдими? north_east

Сизда у гина, бизда бу гина. Сенатор ва адвокатлар келишиб олдими?

Маълумки, жорий йилнинг 28 март куни Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг 30 март соат 06:00 дан 20 апрель соат 00:01 га қадар вилоятлараро, Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида Давлат хизматлари марказлари томонидан бериладиган махсус рухсатнома (стикер)ларсиз автомобиль бошқаришни тақиқлашга қаратилган қарори эълон қилинган эди. 30 март куни ушбу қарор янада такомиллаштирилиб, махсус рухсатнома (стикер) бериш тартибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. 

Ушбу масала юзасидан Адвокатлар палатаси Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси раиси Абдулла Арипов ҳамда Адлия вазири Русланбек Давлетовга мурожаат қилмоқда.

“Айни чоғда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳамда назорат қилувчи органлар ўз фаолиятини давом эттирмоқда. Судларда ҳам ишлар бутунлай тўхтаб қолгани йўқ: Олий суди Раёсатининг 2020 йил 20 мартдаги РС-13-10-сонли қарорига кўра, эҳтиёт чорасини белгилаш, ўзгартириш, муддатини узайтириш, маъмурий қамоқни қўллаш, тиббиёт муассасасига мажбуран жойлаштириш, муомала лаёқати чекланган ёки муомалага лаёқатсиз деб топиш каби кечиктириб бўлмас тоифадаги ишларни кўриш белгиланган.

Бинобарин, фуқароларда ўз ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга эҳтиёж мавжуд. Малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқи ҳамда ҳимояланиш ҳуқуқи конституциявий тамал ҳуқуқлар бўлиб, ҳеч қачон чекланиши мумкин эмас, ҳатто айни вазиятда ҳам. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, назорат қилувчи органлар ҳамда суднинг адвокат иштирокисиз хатти-ҳаракатлари, агарда қонун мазкур иштирокни тақазо этса, легитимлигини йўқотади”, дейилади Адвокатлар палатаси расмий мурожаатида.

Мурожаатда Махсус комиссия қарорига профессионал бурчини бажараётган адвокатларга автотранспорт воситасида махсус стикерсиз, фақат адвокатлик гувоҳномасини кўрсатган ҳолда, тўсқинликсиз ҳаракатланиш ҳуқуқини берувчи ўзгартиш киритиш илтимос қилинган.

Маълумот ўрнида, Республика махсус комиссиясининг қарорига кўра, қуйидаги 22 тоифага кирувчи автотранспортлар рухсатномаси ҳаракатланиши мумкин:

Ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар соғлиқни сақлаш тизимидаги ташкилотларнинг, тиббий-санитария ва эпидемиологик хизматлар кўрсатувчи ташкилотларнинг хизмат ва ходимларининг шахсий автотранспорт воситалари.

Фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи ташкилотларнинг хизмат автотранспорт воситалари.

Фуқароларга кечиктириб бўлмайдиган тез тиббий ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ ҳолларда тиббиёт муассасасига бораётган ва ундан қайтаётган шахсий автотранспорт воситалари. Бунга қуйидаги ҳоллар кириши мумкин: ҳомиладорлик, туғруқ,  тан жароҳати, ОИВ/ОИТС, онкологик ёрдам, нурланиш терапияси, гемодиализ ёрдамини кўрсатиш, жарроҳлик амалиёти зарур бўлганда, инсон ҳаётига хавф туғдираётган бошқа ҳолатлар.

Йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланиш лицензиясига эга бўлган йўналишсиз таксиларга (ўзларининг рўйхатдан ўтган маъмурий ҳудуди доирасида ва йўловчиларсиз фақат етказиб бериш хизматини кўрсатиш мақсадида. Инсон ҳаётига хавф туғдирадиган ҳолатларда ва кечиктириб бўлмайдиган тиббиёт муолажаларни олаётган бемор йўловчиларни ташиш мумкин.

Коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотлар (газ, электр энергияси, иссиқлик таъминоти, совуқ сув, сув оқава, чиқинди)нинг хизмат автотранспорт воситалари, яъни шаҳарларнинг энг ҳаётий зарур инфратузилмаси ишини самарали ишини таъминлаш мақсадида.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Олий Мажлис палаталари, Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Давлат божхона қўмитаси, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хизмат ва ходимларнинг шахсий автотранспорт воситалари.

Суд ва прокуратура органлари хизмат ва ходимларнинг шахсий автотранспорт воситалари. 

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ, “Uzbekistan Airways”АЖ, “Uzbekistan Airports” АЖ ва уларнинг тизимига кирувчи корхона ва ташкилотлари

“Ўзаэронавигация” агентлигининг хизмат автотранспорт воситалари.

Ҳисоб палатаси, Бизнес-омбудсман, Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (Омбудсман), Инсон ҳуқуқлари миллий маркази, Савдо-саноат палатаси раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари хизмат автотранспорт воситалари.

Вазирликлар, давлат қўмиталари, агентликлар ва бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари, уларнинг ўринбосарларининг хизмат автотранспорт воситалари.

Марказий банк ва ҳудудий бошқармалар хизмат автотранспорт воситалари.

Тижорат банклари хизмат автотранспорт воситалари.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши раислари ва уларнинг ўринбосарлари, ҳокимлар ва уларнинг ўринбосарлари хизмат автотранспорт воситалари.

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хизмат автотранспорт воситалари.

“Республика инкассация хизмати” ДУК хизмат автотранспорт воситалари.

Хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари ва халқаро ташкилотлар хизмат автотранспорт воситалари.

Алоқа хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар, “Ўзбекистон почтаси” АЖ, “Ўзбектелеком” АК ва унинг ташкилотлари ҳамда “ЎЗИНФОКОМ” ягона интегратори” МЧЖга тегишли хизмат автотранспорт воситалари.

N1, N2 ва N3 тоифага кирувчи автотранспорт воситалари.

“Тошшаҳартрансхизмат” АК таркибига кирувчи автобус саройларининг М2 ва М3 тоифага кирувчи автотранспорт воситалари.

Дафн маросимларида хизмат кўрсатувчи махсус автотранспорт воситалари (фақат дафн маросимлари хизматини кўрсатиш мақсадида).

Йўл-патрул хизмати автомобиллари ёрдамида кузатилаётган автотранспорт воситалари.

Мавсумий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб берувчи автотранспорт воситалари.


Мақола муаллифи

Теглар

ИИВ Мудофаа вазирлиги Вазирлар Маҳкамаси Вазирлар Кенгаши Стикер

Баҳолаганлар

123

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг