Легионер футболчилар билан янада кучлироқмиз – Темур Кападзе

Спорт

image

Аввалроқ, Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси биносида Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) вице-президенти Равшан Эрматов ҳамда Олимпия терма жамоаси бош мураббийи Темур Кападзе иштирокида матбуот анжумани ўтказилгани хабар қилинганди.

Матбуот анжуманида Олимпия терма жамоаси устози Темур Кападзе футболчиларнинг Осиё кубогига тайёргарлиги борасида фикр билдирди.

“Бизда ҳар бир футболчи таркибга муносиб. Биз бир футболчига ишониб қолмаймиз. Бу футбол. Ким 23 талик якуний рўйхатга кирса, ўша тайёр бўлади. Бироқ легионерларимиз билан биз янада кучлироқмиз. Чунки улар Миллий терма жамоамизда ҳам асосий таркиб футболчилари ҳисобланади. Қатарга қарши ўйин фойдали бўлди. Гуруҳ босқичида ҳам осон ўйин йўқ. Рақибларимиз ҳам ўсган. Насиб бўлса, гуруҳдан албатта чиқамиз”, дейди Кападзе.

Шунингдек, Кападзе витаминизация билан боғлиқ жиҳатларга ҳам тўхталди.

“Витаминизация борасида муаммо йўқ. Тикланиш жараёнига ҳам жиддий қараяпмиз. Терма жамоалар бу масалага алоҳида эътибор қаратишади”, дейди мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Олимпия терма жамоасининг Тошкент шаҳри ва БААда ўтадиган йиғинига жалб этилган футболчилар рўйхати эълон қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Темур Кападзе Олимпия терма жамоаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made