Икки нафар легионер футболчи бўйича келишувга эришдик – Равшан Эрматов

Спорт

image

Бугун, 2 апрель куни Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси биносида Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) вице-президенти Равшан Эрматов ҳамда Олимпия терма жамоаси бош мураббийи Темур Кападзе иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

Анжуманда Олимпия терма жамоасининг бир неча кунлардан сўнг Қатар яшил майдонларида старт оладиган Осиё кубогига тайёргарлиги ва жамоа билан боғлиқ бир қатор жиҳатлар юзасидан фикр алмашилди.

Жумладан, ЎФА вице-президенти Равшан Эрматов Олимпия жамоасига Аббосбек Файзуллаев ва Абдуқодир Ҳусанов каби етакчи легионер футболчиларни жалб этиш масаласига тўхталди.

“Футболда майда масалалар бўлмайди. Футболчиларимиз катта клубларда тўп сурмоқда. Улар клубларининг асосий футболчисига айланган ва бу биз учун қувонарли, албатта, бироқ бу турнир биз учун ҳам жуда муҳим. Айни пайтда клублар билан ҳар куни алоқада бўлиб, музокаралар ўтказмоқдамиз. Ҳозирда 2 нафар футболчимиз бўйича келишувга эришдик, 3 нафар футболчимиз бўйича музокаралар давом этмоқда”, дейди Эрматов.

Маълумот учун, Осиё кубоги баҳслари 15 апрелдан 3 майга қадар ўтказилади. Ўзбекистон мусобақанинг “D” гуруҳида Вьетнам, Қувайт ва Малайзия жамоалари билан баҳс олиб боради.


Мақола муаллифи

Теглар

Равшан Эрматов Осиё кубоги Темур Кападзе

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг