Лавров Ўзбекистонга Россиянинг АҚШ билан алоқалари ҳақида ахборот берди

Жамият

image

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бугун, 23 апрель куни Ўзбекистонга расмий ташрифи чоғида мамлакат раҳбариятига Украина инқирозини ҳал қилиш учун АҚШ билан алоқалар ҳақида ахборот берди. Бу ҳақда у Ўзбекистонга ташрифи ва Самарқандда республика раҳбарияти билан музокаралар якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.

“Биз ўзбекистонлик дўстларимизга [Украина инқирозини ҳал қилиш бўйича] сўнгги ўзгаришлар ҳақида, жумладан, АҚШ билан алоқаларимиз контекстида ҳамда Қўшма Штатлар украиналиклар ва европаликлар билан ҳамкорликда сўнгги кунларда илгари сураётган ғоялар контекстида батафсил маълумот бериб боряпмиз”, деди Лавров.

Россия ТИВ раҳбарининг қайд этишича, урушнинг асл сабаблар муаммоси Украина атрофидаги вазиятни ҳал қилишда асосий омил бўлиб қолмоқда.

Шунинингдек, Лавров АҚШнинг тарифлар бўйича тажрибалари Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо ривожланишига хавф туғдирмаслигини айтди.

“Ўйлайманки, бу ҳолат Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги савдо муносабатларига таъсир қилиши мумкин эмас. Россиянинг бунга нима алоқаси бор? Россия Ўзбекистон билан икки томонлама келишувлар асосида савдо қилади, Ўзбекистонга АҚШдан товарлар биз орқали келмайди, Ўзбекистон товарлари ҳам биз орқали АҚШга кетмайди. Бу ерда Россия-Ўзбекистон савдоси ривожланиши учун ҳеч қандай хавф-хатар кўрмаяпман”, деди вазир.

Эслатиб ўтамиз, Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров кеча, 22 апрель куни Ўзбекистонга келди. Сергей Лавровни Самарқанд халқаро аэропортида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов кутиб олди. Бугун, 23 апрель куни у Бахтиёр Саидов ва Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Россия Ўзбекистон Украина Сергей Лавров

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг