Лавров Самарқандга келди (видео)

Жамият

image

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бугун, 22 апрель куни Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

Сергей Лавровни Самарқанд халқаро аэропортида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов кутиб олди.

Лавровнинг 22-23 апрель кунларига мўлжалланган Ўзбекистонга сафари ҳақида олдинроқ Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова маълум қилганди. Унинг айтишича, Сергей Лавров ташриф давомида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашув, шунингдек, Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов билан батафсил музокаралар ўтказиши режалаштирилган. 

Маълумот учун, Сергей Лавров сўнгги бор Ўзбекистонга расмий ташриф билан 2023 йилнинг апрелида Афғонистонга қўшни давлатлар Ташқи ишлар вазирлари учрашуви, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг тор ва кенгайтирилган шаклдаги йиғилиши, шунингдек, Марказий Осиё давлатлари ва Россия Ташқи ишлар вазирлари йиғилишида иштирок этиш учун келганди. Ўшанда ҳам йиғилиш Самарқандда бўлиб ўтган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Самарқанд Ўзбекистон Сергей Лавров Бахтиёр Саидов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг