Лавров Мирзиёев билан учрашиш учун Тошкентга келяпти

Олам

image

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 22-23 апрель кунлари расмий ташриф билан пойтахт Тошкентга келади. Бу ҳақда Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова бугун, 17 апрель куни бўлиб ўтган брифингда маълум қилди. 

“22-23 апрель кунлари Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Ўзбекистонда расмий ташриф билан бўлади”, дейди ТИВ воизи. 

Унинг қўшимча қилишича, Россия Ташқи ишлар вазирининг Тошкентда бўлиши давомида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашувлар, шунингдек, мамлакат Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов билан батафсил музокаралар ўтказиш режалаштирилган. 

Лавровнинг келиши ва учрашувлар ҳақида Ўзбекистон томони маълумот берганича йўқ. 

Маълумот учун, Сергей Лавров сўнгги бор Ўзбекистонга 2023 йилнинг апрелида Афғонистон ва МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида иштирок этиш учун келганди. Йиғилиш Самарқандда бўлиб ўтган.


Мақола муаллифи

Теглар

Сергей Лавров

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг