Лавров урушни фронт чизиғида музлатишни рад этди

Олам

image

Украинадаги можарони фронт чизиғида музлатиш Россия Конституциясига зид бўлгани сабабли имконсиз. Бу ҳақда бугун, 26 февраль куни Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Қатарнинг Доҳа шаҳрида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.

“Келинг, фронт чизиғини қолдирамиз – мана бу Россияники, бу эса Украинаники, деган таклифлар бўлган. Биринчидан, бундай бўлмайди, бизда халқ иродасига асосланган Конституция бор. Иккинчидан, Украинада қолган қисм ҳам ирқчи қонунлардан озод қилиниши керак”, деди у.

Лавровнинг сўзларига кўра, Украинада ҳали ҳам рус тилида гапириш қулайроқ бўлган одамлар ва аждодлари анъаналарини сақлаб қолишни истаганлар бор. Шу нуқтаи назардан, тинчликпарвар кучларни жойлаштириш можарони янада авж олдиришга қаратилган.

Лавровга кўра, бу ёндашув Европа Иттифоқи томонидан илгари сурилмоқда. АҚШ Президенти Дональд Трамп эса “иккала томоннинг розилигини олиш” зарурлиги ҳақида гапирган, бироқ Россиядан ҳеч ким бу борада сўрамаган.

“Бундай оддий механик ҳаракатлар, яъни ҳарбий кучларни жойлаштириш билан масалани ҳал қилиб бўлмайди. Бу можаронинг асл сабабларини муҳокама қилиш керак”, дея қўшимча қилди Лавров.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сергей Лавров Саудия Арабистонида бўлиб ўтган Россия-Америка музокараларидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида НАТОга аъзо давлатларнинг ҳарбий контингентларини Украинага жойлаштириш Москва учун қабул қилиб бўлмас ҳолат эканини айтган эди. Ташқи ишлар вазири АҚШнинг Европа Иттифоқига бир қатор саволлар, жумладан, Украинада уруш тугагандан сўнг тинчликпарвар кучларни жўнатиш эҳтимоли бўйича сўров йўллагани ҳақидаги хабарларга шу тариқа муносабат билдирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина Сергей Лавров фронт чизиғи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг