Лавров Раисий ўлимида АҚШни айблади

Олам

image

Вашингтон авиация саноатига қарши санкциялар жорий этилган мамлакатларга атайлаб зарар етказади. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилиши якунлари бўйича журналистларга маълум қилди. 

“Америкаликлар буни инкор этадилар, лекин аслида АҚШ санкциялар эълон қилган бошқа давлатлар Америка ускуналари, жумладан, авиация учун эҳтиёт қисмларни олмайдилар”, дейди у Эрон Президенти Иброҳим Раисий вертолётининг ҳалокатини изоҳлар экан.

Унинг қайд этишича, гап транспорт воситаларидан фойдаланадиган оддий фуқароларга қасддан зарар етказиш ҳақида кетмоқда ва эҳтиёт қисмлар етказиб берилмаслиги оқибатида хавфсизлик даражаси пасаяди. 

Лавровнинг сўзларига кўра, Ғарбдан улар қўллаётган санкциялар тегишли мамлакатлар расмийларининг хатти-ҳаракатларини тузатишга қаратилгани ва оддий фуқаролар манфаатларига дахл қилмаслиги ҳақидаги афсунлар ошкора ва очиқ ёлғондир.  

“Бу Ғарб ҳамкорларининг ҳеч қандай соҳада, савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий музокаралар олиб боришга тўлиқ ишончсизлиги ва қодир эмаслигини тасдиқлайди, бу аллақачон ҳаммага маълум ва ҳамма жойда ўзини намоён қилмоқда”,  деди вазир. 

Россия ТИВ раҳбарининг таъкидлашича, айнан Қўшма Штатларнинг бундай хатти-ҳаракати муносабати билан Россия Федерацияси Саноат ва савдо вазирлиги ва бошқа идоралар Ғарбдан етказиб берилган ҳар қандай қисмларни фаол ва тезкор тарзда алмаштирмоқда.  

“Ҳозирда Россия ҳудудида двигателлар ва жиҳозларимизнинг бошқа барча қисмларини ишлаб чиқариш тўлиқ йўлга қўйилмоқда”, дея қўшимча қилди у.

19 май куни Эроннинг Шарқий Озарбайжон вилоятида Эрон Президенти ўтирган вертолёт ҳалокатга учради. Унда мамлакат Ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён, Шарқий Озарбайжон вилояти ҳокими Малик Раҳмати ва Табриз шаҳрининг имоми Муҳаммад Али Але Ҳошем ҳам бўлган. Эрон Қизил ярим ой жамияти раҳбари Пир Ҳусайн Коливанднинг айтишича,  ҳалокатда вертолётнинг барча йўловчилари ва экипаж аъзолари ҳалок бўлган. Эрон вице-президенти Моҳсин Мансурий президент ва унга ҳамроҳлик қилаётганларнинг ўлими ҳақидаги хабарларни тасдиқлади.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Эроннинг амалдаги вице-президенти Муҳаммад Мохбер вақтинчалик Эрон Президенти бўлиши маълум қилинганди. Эрон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Али Багери Кани эса собиқ ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён вафотидан кейин вақтинчалик ташқи ишлар вазири вазифани бажарувчи этиб тайинланди. Мамлакат парламенти Ички ишлар қўмитаси раиси Муҳаммад Солиҳ Жокар Эронда навбатдан ташқари президентлик сайловлари келаси 50 кун ичида бўлиб ўтиши кераклигини айтди. Эрон олий диний раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаий Президент Иброҳим Раисий ва унинг ҳамроҳлари вертолёт ҳалокатида вафот этгани муносабати билан 5 кунлик мотам эълон қилди. Марҳумлар билан видолашув маросими эртага, 21 май куни Табриз шаҳрида бўлиб ўтиши билдирилди. 


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Эрон Сергей Лавров Иброҳим Раисий

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made