Лавров BRICS саммитидаги ҳаракатлари билан кулгига қолди (видео)
Олам
−
25 Октябрь
46956Кеча, 24 октябрь куни бўлиб ўтган BRICS+ форматидаги учрашувда Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров оёғини босиб олган саммит иштирокчисини ҳақорат қилди. Ҳолат акс этган кадрлар ижтимоий тармоқларда тарқалди.
Кўпгина фойдаланувчилар вазир ишлатган иборани одобсизлик деб билмоқда. Видеодан кўриш мумкинки, вазирнинг оёғини босиб кетган одам ундан кечирим сўрамаган. Бунга Лавровнинг қилган реакцияси Россия Президентининг ёрдамчиси Юрий Ушаковнинг кулгусига сабаб бўлган.
Россия ТИВ матбуот хизматининг билдиришича, вазирнинг гаплари билан кўплаб сохта видеолар ҳам пайдо бўлган.
Маълумот учун, BRICS саммити 22-24 октябрь кунлари Қозон шаҳрида бўлиб ўтди. Россия Президенти ёрдамчиси Юрий Ушаковга кўра, 38 та давлатга таклифномалар юборилган, улардан 32 таси иштирок этган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров жорий йилнинг 28-29 октябрь кунлари амалий ташриф билан Ўзбекистонга келиши хабар қилинганди. Россия ТИВ расмий вакили Мария Захаровага кўра, музокаралар давомида асосий эътибор Россия-Ўзбекистон ҳамкорлигини янада чуқурлаштириш ва ривожлантиришга қаратилади, хусусан, Россия Президенти Владимир Путиннинг 2024 йил май ойида Ўзбекистонга ташрифи якунлари бўйича келишувларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилади. Шу нуқтаи назардан, икки томонлама кун тартиби, томонларни қизиқтирган долзарб халқаро ва минтақавий масалалар кўриб чиқилиши кутилмоқда.
LiveБарчаси