Лавров Блинкенни вазирлар учрашувига таклиф қилди
Олам
−
20 Апрель 2023
7573Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бир қатор Ташқи ишлар вазирларини, жумладан, АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкенни Россия раислигида 24-25 апрель кунлари бўлиб ўтадиган БМТ Хавфсизлик кенгашининг вазирлар йиғилишида иштирок этишга таклиф қилди. Бу ҳақда кеча, 19 апрель куни Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Александр Панкин маълум қилди.
Панкиннинг қайд этишича, у Лавров ва Блинкеннинг БМТ доирасида учрашиши ёки учрашмаслигини билмайди.
“Вазир ташқи сиёсат идоралари, Давлат департаменти ва бошқалар раҳбарларини ўзи раислик қиладиган йиғилишларда қатнашишга таклиф қилганини биламан. Билмадим қандай жавоб бўлди, ким келади, ким келмайди. Давлат котиби келса, ўшанда ўзаро мулоқот бўладими, билмайман”, деган вазир ўринбосари.
Унинг сўзларига кўра, Лавров ва Блинкеннинг Ҳиндистондаги G20 вазирлар учрашуви доирасидаги сўнгги мулоқоти ҳам эпизодик бўлиб, олдиндан режалаштирилмаган.
Эслатиб ўтамиз, 2 март куни Нью Деҳлида бўлиб ўтган G20 Ташқи ишлар вазирларининг йиғилиши доирасида АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ва Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров умумий йиғилишлар орасида тахминан 10 дақиқа гаплашган, бироқ ҳеч қандай музокара ёки учрашув ўтказилмаганди.
LiveБарчаси