G20 йиғилишида Блинкен ва Лавров тўқнашди
Олам
−
02 Март 2023
17158АҚШ ва унинг Европадаги иттифоқчилари бугун, 2 март куни Янги Деҳлида бўлиб ўтган G20 Ташқи ишлар вазирларининг йиғилишида Украинадаги уруш юзасидан Россия билан баҳслашди ва рақиб томонлар бир-бирини дунёни беқарорлаштиришда айблади.
Қайд этилишича, АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ва Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров умумий йиғилишлар орасида тахминан 10 дақиқа гаплашган, бироқ ҳеч қандай музокара ёки учрашув ўтказилмаган. Блинкен Россияни START ядровий шартномаси бўйича қарорини бекор қилишга чақирган. Шунингдек, у Лавровга Вашингтон Украинани қанча вақт керак бўлса, шунча қўллаб-қувватлашга тайёрлигини айтган. Қўшма Штатлар ва унинг Европадаги иттифоқчилари G20 давлатларини иккинчи йилга қараб кетган Украинадаги урушга барҳам бериш учун Москвага босимни давом эттиришга чақирган.
“Биз халқаро тинчлик ва иқтисодий барқарорлик учун Россияни босқинчилик урушини тўхтатишга ва Украинадан чиқиб кетишга чақиришда давом этишимиз керак. Афсуски, бу учрашув яна Россиянинг Украинага қарши асоссиз уруши билан кечди”, деган Блинкен ёпиқ эшиклар ортида ўтган учрашувдан сўнг эълон қилган баёнотида.
Ўз ўрнида, Россия Ғарб делегацияларини G20 кун тартибидаги ишларни “фарс”(қўпол кулгили драматиc асар)га айлантирганликда айблаб, ўзларининг иқтисодий муваффақиятсизликлари учун жавобгарликни Москва зиммасига юкламоқчи эканини айтган.
“Бир қатор Ғарб делегациялари G20 кун тартибидаги ишларни “фарс”га айлантириб, иқтисодиётдаги муваффақиятсизликлари учун жавобгарликни Россия Федерациясига юкламоқчи. ЕИ вакиллари бунинг тескарисига қанчалик ишонтирмасин, Ғарб Россия Федерацияси қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш учун тўсиқлар яратади”, деган Рус дипломатияси раҳбари.
Шунингдек, Лавров Ғарбни Украинанинг жанубий портларидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилишга ёрдам берувчи Қора денгиз ғалласи ташаббусини “уятсизларча кўмиб ташлаганликда” айблаган.
Бу йил блокка раислик қилаётган Ҳиндистоннинг Бош вазири Нарендра Моди эса иштирокчиларни бир-биридан ажратиб турувчи жиҳатни эмас, балки уларни бирлаштирувчи жиҳатни излашни маслаҳат берган
Маълумот учун, G20 иқтисодий гуруҳ бўлиб, унга G7 давлатлари, шунингдек, Россия, Хитой, Ҳиндистон, Бразилия, Австралия ва Саудия Арабистони ва бошқа давлатлар киради.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь