Лаутаро “Интер” билан янги шартнома тузди

Спорт

image

“Интер” ҳужумчиси Лаутаро Мартинес жамоа билан янги шартнома борасида келишувга эришди. Бу ҳақда журналист-инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Маълум қилинишича, аргентиналик футболчи ва “нерадзуррилар” ўртасидаги янги келишув 2026 йилнинг июнига қадар мўлжалланган. Ҳужумчи бугун, 28 октябрь куни барча керакли ҳужжатларга имзо чеккан.

Лаутаронинг “Интер” билан аввалги шартномасида товон пули 111 миллион евро қилиб белгиланган эди. Янги шартномада қатъий тўлов миқдори йўқ. Яъни футболчи клубнинг розилиги билан бошқа жамоага трансфер қилиниши мумкин. Яқин кунларда янги шартнома имзолангани тўғрисида расмий хабар эълон қилиши кутилмоқда.

Маълумот учун, 24 ёшли футболчи Италия А Сериясининг жорий мавсумида 9 та ўйинида майдонга тушиб, 5 та гол ва битта голли узатмани амалга оширган.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Милан Интер Аргентина A Серия Лаутаро

Баҳолаганлар

6

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг