Латвия ТИВ раҳбари бюджет пулидан самолётда учгани учун ишдан кетади
Олам
−
28 Март
6351Латвия Ташқи ишлар вазири Кришьянис Кариньш бюджет пулидан шахсий самолётларда учгани билан боғлиқ можаро ортидан лавозимини тарк этади. Бу ҳақда "Delfi" нашри хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, ТИВ раҳбари бу ҳақда мамлакат Бош вазири Эвика Силиня билан учрашувдан сўнг маълум қилган.
Кариньш 9 апрель кунигача ўз ишини давом эттиради, шу орада парламент янги ташқи ишлар вазири номзодини овозга қўяди. Кимнинг номзоди илгари сурилиши ҳали маълум эмас.
Маълумот учун, 2023 йил охирида Кариньш бош вазир лавозимини эгаллаб турган вақтида 32 марта шахсий самолётларда чет эл сафарларига учган. Ушбу парвозлар бюджетга 613 минг еврога тушгани маълум бўлган. Латвия Бош прокуратураси эса мазкур ҳолат бўйича маблағларнинг талон-торож қилиниши билан боғлиқ суриштирувлар бошланганини билдирган.
Кариньш 2019 йилнинг январидан 2023 йилнинг сентябригача Латвия бош вазири бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Латвия Ташқи ишлар вазири Кришьянис Кариньш россиялик дипломатлардан бирини персона нон грата деб эълон қилишга қарор қилганди.
LiveБарчаси