Латвия россиялик дипломатни мамлакатдан ҳайдади
Олам
−
28 Март
6541Латвия Ташқи ишлар вазири Кришьянис Кариньш россиялик дипломатлардан бирини персона нон грата деб эълон қилишга қарор қилди. Бу ҳақда Латвия ТИВ расмий сайтидаги хабарда сўз боради.
Баёнотга кўра, дипломатга 10 апрелгача мамлакатни тарк этиш буюрилган.
“Латвия Республикаси Ташқи ишлар вазири Россия элчихонаси дипломатларидан бирини персона нон грата деб эълон қилишга қарор қилди. Россия дипломати 10 апрель охиригача Латвияни тарк этиши керак”, дейилади матнда.
Шунингдек, кеча, 27 март куни Россия Федерациясининг Муваққат ишлар вакили Олег Зиков “[Россия] элчихонаси томонидан узоқ вақт давомида олиб борилган номақбул ва провокацион оммавий мулоқотларга” норозилик билдириш учун Латвия Ташқи ишлар вазирлигига чақирилган.
Россия ТИВ матбуот котиби Мария Захарованинг айтишича, Москва россиялик дипломатнинг Латвиядан чиқариб юборилишига жавоб қайтаради.
Персона нон грата деб эълон қилинган дипломатнинг исми ошкор этилмаган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Австрия Ташқи ишлар вазирлиги Россиянинг Венадаги элчихонасининг икки ходимини “персона нон грата” деб эълон қилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь