Австрия россиялик икки дипломатни мамлакатдан қувди

Олам

image

Австрия Ташқи ишлар вазирлиги Россиянинг Венадаги элчихонасининг икки ходимини персона нон грата деб эълон қилди. Бу ҳақда “Deutsche Welle” хабар берди. 

“Ҳар икки россиялик дипломатик ходим мақомига тўғри келмайдиган ҳаракатлар қилган”, дейилади Австрия ТИВ баёнотида.

Маълум қилинишича, улар 19 мартдан кечиктирмай мамлакатни тарк этиши керак. Бу одатда одатда разведка хизматлари манфаатларига қаратилган фаолиятда қўлланиладиган усул. Шунингдек, Россия Ташқи ишлар вазирлиги жавоб чораларини кўришини эълон қилди.

Маълумот учун, 2022 йил апрель ойида Россия қўшинлари Буча'да тинч аҳолини қирғин қилишда айбланганидан сўнг, Европа Иттифоқининг мувофиқлаштирилган жавоби доирасида тўрт нафар россиялик дипломат Австриядан чиқариб юборилган. 2023 йил февралида ҳам Вена тўрт нафар россиялик дипломатни чиқариб юборган.


Мақола муаллифи

Теглар

дипломат Австрия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made