Лас-Вегасдаги спортзалда отишма содир бўлди. Қурбонлар бор

Олам

image

АҚШнинг Лас-Вегас шаҳридаги спорт залда рўй берган отишмада 2 киши ҳалок бўлди, яна тўрт киши жароҳат олди. Бу ҳақда шаҳар полицияси хабар берди.  

Лас-Вегас полицияси капитани Эсмералда Боведа Youtube’даги видеомурожаатида воқеа кеча, 16 май куни кундузи содир бўлганини айтди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари воқеа жойига етиб келганида, қуролланган эркак спорт залининг эшиги олдида турган. У бинодан югуриб чиқиб кетган, бироқ полиция унга қарата ўқ узган ва гумонланувчини қўлга олган.

“Тиббиёт ходимлари етиб келиб, гумонланувчини шифохонага олиб кетишди, у ерда у вафот этди. Ҳодиса жойида – ушбу бинонинг ичида яна бир қурбоннинг жасади топилган. Уч нафар жароҳатланган шахс шифохонага ётқизилган, улардан бири оғир аҳволда”, деди Боведа.

Унинг сўзларига кўра, яна бир жабрланувчи енгил жароҳатлар билан ўзи мустақил равишда шифохонага мурожаат қилган. Полиция ҳозирча ҳодиса юзасидан терговни давом эттирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қўшма Штатларнинг Флорида университетида оммавий отишма содир бўлганди. Мазкур отишма оқибатида камида 6 киши жароҳатланган, 5 киши ҳалок бўлган. Қўлга олинган гумонланувчи 20 ёшли Феникс Икнер маҳаллий шериф ўринбосари Жессика Икнернинг ўғли экани аниқланган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Лас-Вегас отишма

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг