Ла Лигага қачон старт берилиши маълум бўлди

Спорт

image

Футбол бўйича Испания чемпионати 2020 йилнинг 12 июнида тикланиши мумкин. Бу ҳақда “As” хабар бермоқда.

Ла Лига раҳбари Хавьер Тебаснинг сўзларига кўра, клублар мавсумни қайта бошлаш учун дастлабки сана ҳақида аллақачон хабардор қилинган.

Манбада айтилишича, агар пандемия билан боғлиқ вазият талаб қилса, турнирнинг тикланиши бир ҳафтага қолдирилиши мумкин.

Маълумотларга кўра, Европа мусобақаларида иштирок этадиган клублар халқаро ўйинларга тайёргарлик кўришлари учун мавсумни икки ой ичида якунлаш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, коронавирус пандемияси сабабли Европадаги барча футбол мусобақалари қолдирилган эди. Шундан сўнг, умумий ҳолатнинг яхшиланаётгани инобатга олиниб, мусобақаларни давом эттириш режалаштирилмоқда. Бунга Европа Чемпионлар лигаси ва Европа лигаси, Англия премьер лигаси каби турнирларни мисол қилса бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ла Лига Испания

Баҳолаганлар

208

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made