Лэмпард мураббийлик фаолиятига қайтишга яқин турибди
Спорт
−
27 Ноябрь
1073Лондоннинг “Челси” клуби собиқ бош мураббийи Фрэнк Лэмпард "Ковентри" клубининг бош мураббийи этиб тайинланиши мумкин. Бу ҳақда “The Telegraph” хабар берди.
Манбага кўра, томонлар тез орада келишувга эришиши кутилмоқда. Лэмпарднинг бош мураббий сифатидаги сўнгги жамоаси 2022/2023 йилги мавсумда “Челси” бўлган.
Бундан ташқари, Фрэнк “Дерби Каунти” ва Эвертон” клубларида мураббийлик қилган. Футболчилик фаолияти давомида “Челси”дан ташқари “Вест Хэм”, “Суонси”, “Нью-Йорк Сити” ва “Манчестер Сити” клубларида ўйнаган ва 2017 йилда футболчилик фаолиятини якунлаган. “Ковентри” 17 ўйиндан кейин 17 очко билан Англияда Премьер-лигадан кейинги ўринда турувчи Чемпионшип турнир жадвалида 17-ўринда бормоқда.
LiveБарчаси
Жанубий Кореяда ҳарбий ҳолат жорий этилди.
03 Декабрь
Франция 80 йил аввалги жиноятни тан олди.
03 Декабрь