Кварацхелия учун курашга яна бир АПЛ клуби қўшилди

Спорт

image

Англиянинг “Ливерпуль” клуби “Наполи” вингери Хвича Кварацхелияни сотиб олмоқчи. Бу ҳақда “Goal” нашри хабар берди.

Манбага кўра, “мерсисайдликлар” грузиялик футболчини январь ойидаёқ қўлга киритишга ҳаракат қилади. Клуб бунинг учун ПСЖ ва “Манчестер Юнайтед” билан рақобатга киришишга тайёр.

Маълумот ўрнида, грузиялик вингер “Наполи” таркибига 2022 йилда келиб қўшилган ва унинг амалдаги шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган. 23 ёшли футболчининг нархи “Transfermarkt” порталида 85 миллион еврога баҳоланган.

Эслатиб ўтамиз, “манкунианликлар” Хвичани Рэшфордга алмашиш таклифи билан чиққани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Наполи Хвича Кварацхелия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг