Куртуа учун мавсум якунланди
Спорт
−
20 Март
2945“Реал” клубининг бельгиялик посбони Тибо Куртуа янги жароҳат олди. Бу ҳақда “Marca” хабар берди.
Манбага кўра, клубнинг 19 март кунги машғулотидан сўнг дарвозабоннинг ўнг тиззасида жиддий жароҳат борлиги аниқланган. Эндигина эски жароҳатидан тузалиб, сафга қайтаётган бельгиялик посбон кучли оғриқ билан машғулотни тарк этган.
Қайд этилишича, у жорий мавсумда клуб ўйинларида иштирок эта олмайди. Унинг тикланиши учун тахминан 2 ой керак бўлади.
Куртуа ўзининг сўнгги расмий ўйинини 17 июнь куни – миллий терма жамоа сафида ўтказди. У “Реал Мадрид”нинг охирги ўртоқлик ўйинларида ҳам майдонга тушди, бироқ август ойида тиззасида жароҳат олиб, операция қилинди.