Курскни ҳимоя қилиш учун маҳаллий аҳоли жалб қилинади

Олам

image

Россиянинг Курск вилоятида Украина Қуролли кучлари эгаллаб олган ҳудудларда ҳуқуқ-тартиботни сақлаш учун “Барс-Курск” кўнгиллилар отряди ташкил этилади.  Бу ҳақда Курс губернатори вазифасини бажарувчи Алексей Смирнов мaълум қилди. 

Смирновнинг сўзларига кўра, ушбу янги тузилма Курск вилояти ҳудудида қонун ва тартибни сақлашда муҳим бўғин бўлади ва отряднинг асосий вазифаси саккизта кўчирилган ҳудудларда, шунингдек, Курск вилоятининг бошқа ҳудудларида хавфсизликни таъминлаш этиб белгиланган.

“Шартнома имзолаган кўнгиллилар ўқитилади ва қуроллантирилади. Отряд ходимлари армия ва аксилтеррор операцияси штаб-квартираси билан биргаликда фуқаролик инфратузилмасини ҳимоя қилишни мувофиқлаштириш учун ҳаракат қилишади. Отрядда иштирок этиш учун шартнома жорий иш вақтини сақлаб қолган ҳолда олти ойга тузилади”, дейди губернатор.

Маълум қилинишича, отряднинг вазифалари нафақат хавфсизликни таъминлаш, балки ушбу қийин даврда қолган одамларни қўллаб-қувватлаш учун кўчирилган маҳаллаларнинг ҳаётини таъминлашда иштирок этишни ҳам ўз ичига олади.      

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Россия Қуролли кучлари билан шартнома тузиб, урушда қатнашганларга аннексия қилинган Қрим яриморолидан текин ер участкалари берилиши эълон қилинганди.  


Мақола муаллифи

Теглар

Курск

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг