Шимолий кореялик сапёрлар Курскни минадан тозалашга ташланди

Олам

image

Россия армияси ва Украина Қуролли кучлари ўртасида жанглар бўлиб ўтган Курск вилоятида Шимолий Корея сапёрлари минадан тозалаш ишларини бошлади. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлигининг “Красная звезда” газетаси хабар берди.

Нашрга кўра, шимолий кореялик ҳарбийлар танкка қарши ва пиёдага қарши миналарни, жумладан, Американинг Claymore, Финландиянинг Hailstorm миналарини, шунингдек, турли хил артиллерия снарядларини зарарсизлантирмоқда. “Красная звезда”нинг ёзишича, улар ишга киришишдан олдин Россия муҳандислик қўшинларининг ўқув марказларида қўшимча тайёргарликдан ўтган.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг август ойида Украина Қуролли кучлари Курск вилоятига ҳужум қилиб, 1 минг квадрат километрдан ортиқ ҳудудни назоратга олган эди . Россия армияси Украинага қарши олти ойдан ортиқ жанг олиб борди ва фақат 2025 йил апрель ойи охирида Россия Бош штаби бошлиғи Валерий Герасимов вилоят “тўлиқ озод қилингани”ни эълон қилди. Курскдаги жанглар учун Москва биринчи бор Шимолий Корея ҳарбийларини жалб қилди. Унгача Россия Президенти Владимир Путин ва КХДР етакчиси Ким Чен Ин мамлакатлар ўртасида ҳар томонлама стратегик шериклик тўғрисидаги шартномани имзолаган бўлиб, у агрессия ҳолатида ўзаро ҳарбий ёрдамни ҳам назарда тутади. Жанубий Корея разведкасининг маълумотига кўра, Пхеньян 2024 йилда Россияга тахминан 10 минг ҳарбий юборган.

2025 йил июнь ойида Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Сергей Шойгу КХДРга сафаридан сўнг, Ким Чен Ин Курск вилоятини тиклаш ва миналардан тозалаш учун яна 6 минг шимолий кореяликни, жумладан 1 минг сапёрни юборишга қарор қилганини айтди. Шундан сўнг Жанубий Корея разведкаси сентябрдан бошлаб КХДРнинг 5 мингга яқин ҳарбий қурувчиси Россияга “босқичма-босқич кўчирилаётганини” маълум қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Украина мина Курск

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг