Курскда жанглар давом этмоқда
Олам
−
07 Август
10449Кеча, 6 август куни эрталаб соат саккизда Украина армиясининг 300 га яқин ходими Курск вилоятининг Николаево-Дарьино ва Олешня аҳоли пунктлари ҳудудларида Россия позицияларига ҳужум қилди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, жангларда Украина Қуролли кучларининг 22-механизациялашган бригадаси ҳарбий хизматчилари 11 та танк ва 20 дан ортиқ зирҳли жанговар техникалар билан қатнашмоқда.
“Давлат чегарасини қоплаган қўшинлар Россия ФХХ чегара қўшинлари бўлинмалари билан биргаликда Суми вилоятидаги давлат чегараси ва қўриқхона ҳудудидаги ҳужумларни қайтаради ва душманга қарата ўқ узади”, дейилади Мудофаа вазирлиги баёнотида.
Вазирликка кўра, Россия армияси Суми вилоятидаги Басовка, Журавка, Хотен, Юнаковка, Беловодий ва Храповшчиний аҳоли пунктлари ҳудудларида украиналик ҳарбий хизматчилар ва техникага ҳужум қилган. Мудофаа вазирлиги, шунингдек, Россия ҳарбийлари Украина Қуролли кучларининг 16 та техникасини йўқ қилганини маълум қилди.
Курск вилояти губернатори вазифасини бажарувчи Алексей Смирновнинг айтишича, ҳудуд ўққа тутилиши оқибатида уч киши ҳалок бўлган: Суджа шаҳрида яшовчи фуқаро ва Кореневский тумани Комаровка қишлоғида бўлган икки ҳайдовчи.
Украина ҳозирча Курск вилоятидаги жанглар юзасидан расмий изоҳ бермаган.
LiveБарчаси