Россия Украина билан урушда қатнашганларга Қримдан ер бермоқчи
Олам
−
28 Август
4682Россия Қуролли кучлари билан шартнома тузиб, урушда қатнашганларга аннексия қилинган Қримда яриморолидан текин ер участкалари берилади. Ушбу масала юзасидан тегишли ўзгартириш киритилган қонун ҳукумат сайтида эълон қилинди.
Қайд этилишича, Россия Федерациясининг бундай фуқаролари Россия Федерацияси ҳудудида рўйхатдан ўтган ёки ўтмаганидан ҳамда яшаш жойидан қатъи назар Қримдан ер олиши мумкин. Шунингдек, қонун расман эълон қилинганидан 10 кун ўтгач кучга кириши айтилди.
ТАСС ахборот агентлигининг қайд этишича, шу пайтгача фақат аннексия қилинган ярим орол аҳолиси Қримда Украина билан урушда қатнашгани учун ҳокимиятдан ер олиши мумкин бўлган.
“Россия фронтдаги йўқотишларнинг ўрнини тўлдиришга улгурмаяпти, у максимал даражага етди”, деб ёзди “Bloomberg”.
Нашрнинг Россия Мудофаа вазирлиги ва Кремлга яқин манбаларга таяниб хабар беришича, Украина Қуролли кучларининг Курск вилоятидаги операцияси Москванинг мудофаа захиралари йўқлигини кўрсатди. Шартнома бўйича ҳарбий хизматчилар учун тўловлар сезиларли даражада ошганига қарамай, Россия ҳудудлари чақирув квоталари ўртача учдан биридан кўпроғини бажармайди. Шу сабабдан, Россияда йил охиригача янги ҳарбий сафарбарлик эълон қилиши эҳтимоли юқори.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Россия ҳукумати мамлакатнинг барча резидентлари тўғрисидаги ягона маълумот манбаи бўлган Федерал аҳоли реестрида жойлашган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тўғрисидаги маълумотлар рўйхатини кенгайтириш ниятида экани айтилганди.
Зебо Туробжонова
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь