Курскда Украинанинг 10 мингга яқин аскари бўлиши мумкин – “Forbes”

Олам

image

Россиянинг Курск вилоятида Украина қуролли кучларининг 10 мингга яқин аскари бўлиши мумкин. Бу ҳақда “Forbes” ёзмоқда.

Нашрнинг қайд этишича, чегара зонаси бўйлаб Россия қўшинларининг шимолий гуруҳида 48 мингга яқин аскар бор, аммо уларнинг аксарияти Украинанинг Волчанск шаҳрида бўлиб, Курскдаги жанг ҳудудидан тахминан 150 км узоқликда жойлашган. Украина қўшинларининг 22 ва 88-механизациялашган бригадалари ва 80-ҳаво ҳужуми бригадаси Курск вилоятидаги жангларда қатнашмоқда.

Йирик тўқнашувлар Дарьино, Гоголевка, Меловой, Никольский аҳоли пунктлари яқинида ҳамда Киев ишчи кучининг салмоқли қисми тўпланган Суджанинг ғарбий чеккаларида содир бўлмоқда.

“Операция натижаси россиялик қўшинларнинг Курскка кўчирилиши тезлиги ва Украина Қуролли кучлари жангчиларининг катта йўқотишлар хавфи остида қолиб кетмаслигига боғлиқ. Россияда Курск вилоятидаги вазият федерал фавқулодда ҳолат сифатида тан олинган”, дейилган хабарда.

Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги эса минтақада федерал фавқулодда ҳолат эълон қилди ва дастлаб тўқнашувларни қўпорувчи гуруҳ иштирокидаги кичик ҳодиса сифатида баҳолади. Тўқнашувлар жорий йилнинг 5 августдан 6 августга ўтар кечаси Украина Россиянинг Курск вилоятини ўққа тута бошлаганидан сўнг Суджа шаҳри яқинида кенг кўламли ҳужум бошланганидан кейин юзага келди.

Эслатиб ўтамиз, Россиянинг Курск вилоятида икки кундан бери жанглар давом этмоқда. Украина кучларининг минтақага кириб келиши оқибатларини бартараф этиш учун минтақада фавқулодда ҳолат жорий этилгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Курск

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг