Курскда темир-бетон бошпаналар ўрнатиш бошланди
Олам
−
23 Август
10439Россиянинг Курск вилоятида хавфсизлик чоралари доирасида темир-бетон бошпаналар ўрнатила бошланди. Бу ҳақда вилоят губернатори Алексей Смирнов ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
Қайд этилишича, темир-бетонлар гавжум жойларда, жумладан, 60 та асосий бекат яқинида ўрнатилган. Шу каби темир бетон бошпаналарни Курчатов ва Железногорск шаҳарларига жойлаштириш режалаштирилган.
“Менинг кўрсатмаларим бўйича Курск шаҳар маъмурияти бетон модулли бошпаналарни гавжум жойларда жойлаштиришнинг асосий нуқталарини аниқлади. Вилоят марказидаги асосий автобус бекат павильонларини темир-бетон бошпана билан жиҳозлашни режалаштирганмиз. Шунга ўхшаш тадбирлар Железногорскда ўтказилмоқда. 10 та темир-бетон бошпана ўрнатиш учун жойлар аллақачон аниқланган. Уларнинг сони ва жойлашув пунктлари яқин кунларда эълон қилинади”, дейди губернатор.
Маълумот учун, бетон модулли бошпана бу темир-бетон блоклардан ясалган иншоот. Унга ёнғин, ўқ таъсир қилмайди. Бардошли ва иқтисодий жиҳатдан бошқа қурилиш материалларидан тайёрланган биноларга қараганда арзонроқдир. Унинг таркиби бетон ва арматурани ўз ичига олади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Мудофаа вазирлиги қўшинларни Донбассдаги фронт чизиғидан Украина Қуролли кучларининг ҳужуми учинчи ҳафтадан бери давом этаётган Курск вилоятига ўтказмасликка қарор қилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь