Кўриш қобилиятига қандай маҳсулотлар самарали? 

Саломатлик 8847
image
-

Инсон кўзи кўриши ёмонлашишининг кўплаб сабаблари бор. Кўриш қобилияти ёмонлашишига нафақат ёмон одатлар, балки глаукома, катаракта каби касалликлар ҳам сабаб бўлиши мумкин. 

Бир қатор кўз учун фойдали маҳсулотлар ушбу касалликларнинг олдини олишга ёрдам беради. 

• Черника. Ушбу резаворлар B1 ва C витаминлари ҳамда лютеин пигменти билан кўз чарчоқларини камайтиришга, кўриш қобилиятини сақлашга ёрдам беради. Черника музлатилган пайтда ҳам, ундан мураббо тайёрланганда ҳам ўз хусусиятларини мукаммал даражада сақлаб қолади. 

• Сабзи. Ушбу тўқ сариқ сабзавот кўз учун фойдали кўплаб витаминларга бой. Бета-каротин эвазига сабзи кўриш қобилиятини сақлашга ёрдам беради. 

• Қовоқ. Ушбу полиз маҳсулотида кўриш учун жуда фойдали бўлган махсус моддалар ва витаминлар мавжуд: лютеин, зеаксантин, C, А, B1, B2 витаминлари ва рух. Ошқовоқдан турли хил таомлар тайёрлаш мумкин: салатлар, шўрвалар, ёрмалар ва ҳатто ширинликлар ҳам. 

• Пиёз ва саримсоқ. Ушбу маҳсулотларни истеъмол қилиш орқали кўриш қобилиятини сақлаб қолиш ёки тиклаш мумкин. Ушбу сабзавотлар олтингугуртга бой. 

• Исмалоқ. У катаракта билан курашувчи лютеинга бой. Шунинг учун кўз касаллиги хавфини сезиларли даражада камайтириш мумкин. 

• Брокколи. Унинг таркибидаги лютеин, зеаксантин ва каротин кўриш қобилиятига ёрдам беради. 

• Мевалар. Кўзлар учун айниқса яшил ва тўқ сариқ гулларнинг мевалари фойдалидир: киви, апельсин, узум, шафтоли ва бошқалар. 

• Балиқ. У яхши кўриш учун зарур бўлган омега-3 ёғ кислоталарининг манбаи. Омега-3 га энг бой балиқ турлари эса лосос, сардина, сельд ва скумбрия. 

• Творог. Ушбу сут маҳсулоти таркибида B2 витамини (рибофлавин) мавжуд. Ундаги витамин B12 (цианокобаламин) кўзнинг қон оқимини яхшилайди. 

• Қора шоколад. Ушбу маҳсулот шох пардани кучайтирадиган флавоноидлар туфайли кўзнинг қон томирларини ҳимоя қилади.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 241
Рейтинг: 3
Теглар
t
×