Купер Ўзбекистон МТЖга таклиф этилган футболчилар рўйхатини эълон қилди

Спорт

image

Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 28 май - 12 июнь кунлари навбатдаги йиғинини ўтказади. 

Мазкур йиғин доирасида терма жамоамиз аъзолари учта ўртоқлик ўйини ўтказишади. 2 июнь куни сафарда Туркия билан, 7 ва 11 июнь кунлари Тошкентда КХДР ва Сурия билан куч синашамиз.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер терма жамоага жалб қилинган футболчилар рўйхатини эълон қилди. Рўйхатдан қуйидаги 25 нафар футболчи жой олган. Эътиборлиси, таркибда янги номларни ҳам учратиш мумкин.

Дарвозабонлар:

Санжар Қувватов (“Пахтакор”)
Илёсов Жавоҳир (“Локомотив”)
Суюнов Элдор (“Пахтакор”)
Эргашев Ботирали (“Динамо”)

Ҳимоячилар:

Кримец Егор (“Пахтакор”)
Исмоилов Анзур (“Локомотив”)
Турсунов Достонбек (“Ренофа Ямагучи”, Япония)
Тўхтахўжаев Ислом (“Локомотив”)
Зотеев Олег (“Локомотив”)
Сайфиев Фаррух (“Пахтакор”)
Комилов Акромжон (“Пахтакор”)
Ҳошимов Даврон (“Локомотив”)
Алижонов Ҳожиакбар (“Пахтакор”)

Ярим ҳимоячилар:

Ҳамробеков Одилжон (“Пахтакор”)
Аҳмедов Одил (“Шанхай СИПГ”, Хитой)
Мусаев Фозил (“Жубило Ивата” Япония)
Алибоев Икром (“Сеул”, Жанубий Корея)
Ўрунов Остон (“Навбаҳор”)
Машарипов Жалолиддин (“Пахтакор”)
Ибрагимов Достон (“Бухоро”)
Рўзиев Қувондиқ (“Қўқон-1912”)
Мирзаев Сардор (“Локомотив”)

Ҳужумчилар:

Шомуродов Элдор (“Ростов”, Россия)
Сергеев Игорь (“Пахтакор”)
Абдухолиқов Темурхўжа (“Локомотив”)

Легионерлардан Достон Турсунов ва Икром Алибоев Туркияга қарши ўйинда иштирок эта олишмайди. Улар ўз клублари таркибида миллий чемпионат ўйинларни ўтказиб, 3 июнь куни Ўзбекистонга етиб келишади. Кейин терма жамоа билан биргаликда КХДР ва Сурияга қарши ўйинларга тайёргарликни давом эттиради.


Мақола муаллифи

Теглар

Эктор Купер Ўзбекистон МТЖ

Баҳолаганлар

51

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг