Купер: Аҳмедов алмаштириб бўлмас ўйинчи эмас
Спорт 11 Июнь 22:52 2865
image

Олдинроқ Ўзбекистон миллий терма жамоси Тошкентда Сурия терма жамоасини 2:0 ҳисобида таслим этгани борасида хабар берган эдик.

Ўйиндан сўнг ташкил этилган Матбуот анжуманида иштирок этган мезбонлар бош мураббийи Эктор Купер ўз фикрларини билдирар экан. Ташкил этилган ўқув-йиғинларидан кўнгли тўлганини маълум қилди.

Журналистлар томонидан терма жамоа сардори Одил Аҳмедов ҳақида берилган саволга аргентиналик мутахассис шундай жавоб берди.

"Ўзбекистон терма жамоасида алмаштириб бўлмас ўйинчи йўқ. Мен хоҳлаган пайтим ҳар қандай футболчи учун заҳира вариантини кўриб чиқаман. Аммо ушбу йиғинда Одилжон Аҳмедов ўзини яхши томондан кўрсата олди. Менинг фикримча, у ҳали терма жамоа учун керак", дея фикр билдирди Эктор Купер.

Умар Мурод
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 95
Рейтинг: 3.1