Кунлик антирекорд ҳам янгиланди
Жамият
−
31 Июль 2020
24262Бугун, 31 июль куни Ўзбекистонда 738 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, шундан 111 нафари карантин марказидаги фуқаролар орасида, 627 нафари коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, бугун Тошкент шаҳрида 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Кун давомида Тошкент шаҳри, Андижон, Қашқадарё, Хоразм, Тошкент, Сирдарё, Наманган ҳамда Фарғона вилоятларида жами 784 нафар бемор соғайди ва кунлик рекорд янгиланди.
Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 24 009 нафар бемордан 14 464 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 60 фоизни ташкил этмоқда.
Айни пайтда коронавирус инфекциясидан даволанаётган 9 404 нафар бемордан 594 нафари оғир, 197 нафари эса ўта оғир аҳволда.
LiveБарчаси