Кунлик ҳисобот: беморларнинг 12 нафари оғир, 1 нафари ўта оғир аҳволда

Жамият 5198
image

Бугун Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси тасдиқланган 68 нафар беморнинг 42 нафари карантин муассасаларидаги фуқаролар орасида, 17 нафари аҳоли орасида, 9 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида аниқланган. Жумладан, Қашқадарё вилоятида янги касалланиш ҳолати қайд этилди. Андижон вилоятида эса 1 нафар бемор қолди.

Аввал хабар қилганимиздек, бугун 160 нафар фуқаро соғайди. Шундан 140 нафари Тошкент шаҳридаги, 14 нафари Навоий вилоятидаги, 4 нафари Самарқанд вилоятидаги ҳам 2 нафари Андижон вилоятидаги тиббиёт муассасаларида соғайиб чиқишди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 4007 нафар бемордан 3247 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 81 фоизни ташкил этмоқда. Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 744 нафар бемордан 12 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Шу кунгача жами 433 114 нафар фуқаро карантинга олинган бўлиб, уларнинг 383 981 нафари карантиндан чиқарилган.

Ҳозирда мамлакатда уй карантинида 26 687 нафар, стационар карантинда эса 22 446 нафар фуқаро сақланмоқда.

Нуруллоҳ Шарипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 150
Рейтинг: 3
t
×