Кунденинг “Барса”га трансфери деярли ҳал қилинди
Спорт
−
25 Июль 2022
3855Франциялик футболчи Жюль Кунде “Севилья”дан “Барселона”га ўтишга тобора яқинлашмоқда. Бу ҳақда “Diario Sport” нашри хабар берди.
Манбага кўра, Каталония клуби 23 ёшли футболчи билан 4 йиллик шартнома бўйича дастлабки келишувга эришган. “Барса” раҳбарияти ушбу ҳафтада франциялик футболчининг трансфери борасида “Севилья” билан келишиб олишни режалаштирмоқда.
Қайд этиш жоизки, Англиянинг “Челси” клуби ҳам Кундени ўз сафига қўшиб олмоқчи эди. Бироқ “Челси”дан келган таклиф ўринига Андалусия клуби “кўк анорранглилар” таклиф қилаётган трансфер формуласини афзал кўрган. Яъни, лондонликлар Кунде учун бўлиб тўлаш шарти ва кўплаб бонуслар билан бирга 65 миллион евро беришга тайёр эди. “Барса” раҳбарияти эса “Севилья”га камроқ пул таклиф қилган, лекин улар трансфер суммасини бирданига тўлашга тайёр.
Таъкидланишича, Кунде билан шартнома имзоланиши Каталония клуби устози Хавининг алоҳида истаги бўлган. Келишув якунлангач, Хавининг “Барселона” ҳимоясини кучайтириш ҳақидаги талаблари бажарилади.
Маълумот учун, Жюль Кунде ортда қолган мавсумда “Севилья” таркибида барча мусобақаларда 44 та ўйин ўтказган. “Тransfermarkt” портали 23 ёшли футболчини 60 миллион еврога баҳоламоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь