“Барселона” ўз футболчисини “Ювентус”га таклиф қилди

Спорт

image

Испаниянинг “Барселона” клуби футболчиси Мемфис Депай учун янги жамоа излашда давом этмоқда. Бу ҳақда  “Corriere dello Sport” нашри хабар берди.

Манбага кўра, Каталония клуби 28 ёшли футболчини жамоада олиб қолмоқчи эмас ва уни имкон қадар тезроқ сотмоқчи. “Кўк аноррнглилар” раҳбарияти Мемфис Депайни Италиянинг “Ювентус” клубига таклиф қилган. Бироқ “зебралар”га нидерландиялик ҳужумчини сотиб олиш варианти қанчалик қизиқ ҳозирча маълум эмас.

Қайд этиш керакки, “Барса” раҳбарияти Депайни “Севилья” билан Жюль Кунде бўйича келишувга қўшмоқчи бўлган. Бироқ Андалусия клуби ушбу таклифга рад жавобини берган.

Маълумот учун, ўтган мавсумда Депай “Барселона” сафида Испания Ла лигасининг 28 та учрашувида майдонга тушиб, 12 та гол урди ва 2 та голли узатма амалга оширди. “Тransfermarkt” портали нидерландиялик футболчини 35 миллион еврога баҳоламоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

“Барселона” “Ювентус” Жюль Кунде “Тransfermarkt”

Баҳолаганлар

19

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг