Кун сўнгида яна бир қанча ўзбекистонликда коронавирус аниқланди

Жамият 10824
image
 2020 йил 20 май соат 22:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 12 нафарга ортиб, 2939  нафарни ташкил қилмоқда. Аниқланган янги касалланиш ҳолатларининг 7 нафари олдиндан карантинда бўлган фуқаролар, 5 нафари хориждан келган шахслар орасидан қайд этилди.

Айни пайтда юртимизда 2372 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайди. Ҳозирда мамлакатимизда 554 нафар бемор даволанмоқда. Барча беморларга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Нуруллоҳ Шарипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 433
Рейтинг: 3
t
×