Кун охирида яна бир қанча ўзбекистонликда коронавирус аниқланди
Жамият
−
19 Июнь 2020
10730Бугун, 19 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 26 нафарга ошиб, 5946 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Янги касалланиш ҳолатларининг 18 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 4 нафари Тошкент вилоятида (шундан 2 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 2 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси), 4 нафари эса Навоий вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Айни пайтда Ўзбекистонда 4273 (+74) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (72 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатда 1654 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
LiveБарчаси