Кун охирида яна 117 кишида коронавирус аниқланди
Жамият
−
09 Июль 2020
10850Бугун, 9 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони яна 117 нафарга ортиб, 11564 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатлари:
- 49 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида;
- 42 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида;
- 15 нафари Наманган вилоятида (шундан 9 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 6 нафари аҳоли орасида);
- 7 нафари Тошент вилоятида халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларда;
- 2 нафари Фарғона вилоятида;
- Сурхондарё ва Бухоро вилоятида эса 1 нафардан аҳоли орасида аниқланган.
Бугун Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 203 нафар, Самарқанд вилоятида 15 нафар, Наманган вилоятида 5 нафар, Бухоро вилоятида 4 нафар, жами 227 нафар бемор тузалди.
Шундай қилиб мамлакатда 7287 (+227) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (63 фоиз) соғайган.
Ҳозирда 4226 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь