Кун охирида Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар кескин кўпайди

Жамият

image

Бугун, 1 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 110 нафарга ошиб, 8781 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 69 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 26 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 13 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 13 нафари аҳоли орасида), 10 нафар Сирдарё вилоятида (шундан 5 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 5 нафари аҳоли орасида), 2 нафари Бухоро вилоятида (шундан 1 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 1 нафари аҳоли орасида), 2 нафари Самарқанд ва 1 нафари Қашқадарё  вилоятида  коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Айни пайтда Ўзбекистонда 5847 (+165) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (66 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 2907 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

531

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг