Кун охирида тўрт ҳудудда янги касалланиш ҳолатлари қайд этилди

Жамият 11842
image

Бугун, 10 август соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 31 304 (+236) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатлари:

- 209 нафари Тошкент шаҳрида;

- 14 нафари Тошкент вилоятида;

- 11 нафари Андижон вилоятида;

- 2 нафари Фарғона вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Миробод туманида яшаган 50 ёшли Д.А. (аёл) ҳамда Шайхонтоҳур туманида яшаган 68 ёшли М.М. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳрида 476 нафар, Тошкент вилоятида 235 нафар, Самарқанд вилоятида 104 нафар, Сурхондарё вилоятида 38 нафар, Сирдарё вилоятида 28 нафар, Навоий вилоятида 16 нафар, Андижон вилоятида 12 нафар, Жиззах вилоятида 11 нафар, Бухоро вилоятида 10 нафар, Наманган вилоятида 7 нафар, Хоразм вилоятида ҳам 7 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 3 нафар ҳамда Фарғона вилоятида ҳам 3 нафар, жами 950 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб, Ўзбекистонда 22 992 (+950) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (73 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 8 112 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 289
Рейтинг: 3
t
×