Сўнгги соатларда коронавирусга чалинганлар 214 нафарга кўпайди

Жамият 6338
image

Бугун, 1 август соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 214 нафарга ошиб, 24 783 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 193 нафари Тошкент шаҳрида, 21 нафари Бухоро вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Эътиборли жиҳати, бугун мамлакатимизнинг 12 та ҳудудида жами 835 нафар бемор тузалиб, рекорд натижа қайд этилди. 

Шундай қилиб, юртимизда 15 299 (+835) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (61 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 9 337 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 172
Рейтинг: 3
t
×