Кун охирида бирдан 109 кишида коронавирус аниқланди
Жамият
−
15 Июнь 2020
15782Бугун, 15 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 109 нафарга ошиб, 5263 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Янги касалланиш ҳолатларининг 77 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 12 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 10 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган, 2 нафари аҳоли орасида), 7 нафари Тошкент вилоятида (шундан 6 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси, 1 нафари эса коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган), 5 нафари Наманган вилоятида, яна 5 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб қарантинга олинган фуқаролар орасида, 3 нафари Самарқанд вилоятида аҳоли орасида аниқланган.
Айни пайтда Ўзбекистонда 4019 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (76 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатда 1225 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
LiveБарчаси