Кун ҳисоботи: Аҳоли орасида 142 кишида коронавирус аниқланди
Жамият
−
05 Июль 2020
16963Бугун, 4 июль куни Ўзбекистонда 312 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 162 нафари Карантин муассасаларида, 142 нафари аҳоли орасида (шундан 105 нафари Тошкент шаҳрида, 36 нафари Тошкент вилоятида, 1 нафари Бухоро вилоятида), 8 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида орасида аниқланган.
Кун давомида Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида аввалига 55 нафар, сўнгра яна 119 нафар бемор тузалиб, жами 174 нафар фуқаро соғайди.
Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 9708 нафар бемордан 6425 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 66 фоизни ташкил этмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3252 нафар бемордан 15 нафари оғир, 9 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Ҳозирда мамлакатда уй карантинида 42 659 нафар, стационар карантинда эса 24 301 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.
LiveБарчаси