Кун ҳисоботи: 6 ўлим ва 774 та касалланиш қайд этилди

Жамият

image

Бугун, 1 август куни Ўзбекистонда 774 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, барчаси коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 5 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 1 нафар, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Аввал хабар қилганимиздек, бугун Тошкент шаҳри, Бухоро, Сурхондарё, Андижон, Самарқанд, Тошкент, Қашқадарё, Наманган, Сирдарё, Навоий, Жиззах ва Фарғона вилоятларида жами 835 нафар бемор соғайди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 24 783 нафар бемордан 15 299 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 61 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда коронавирус инфекциясидан даволанаётган 9 337 нафар бемордан 592 нафари оғир, 185 нафари эса ўта оғир аҳволда.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

522

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг