Кун ҳисоботи: 500 га яқин бемор ва 4 ўлим қайд этилди
Жамият 15 Июль 2020 00:04
14285
Бугун, 14 июль куни Ўзбекистонда 494 ҳолатда касаллик қайд этилди. Шундан 303 нафари карантин муассасаларида, 191 нафари аҳоли орасида аниқланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Шу билан бирга, бугун Тошкент шаҳрида 3 нафар, Қашқадарё вилоятида 1 нафар, жами 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Кун давомида Андижон, Навоий, Наманган, Самарқанд, Қашқадарё ва Фарғона вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 297 нафар фуқаро соғайди.