Кўксаройда Мирзиёев ва Бердимуҳамедовнинг музокаралари бошланди

Жамият

image

Ўтган 2024 йилда Ўзбекистон ва Туркманистон орасидаги товар айирбошлаш 1 млрд доллардан ошди. Бу ҳақда бугун, 17 ноябрь куни Кўксарой қароргоҳида бошланган Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасидаги расмий тадбирлар давомида маълум қилинди.

Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Сердар Бердимуҳамедов биргаликда суратга тушгач, тор доирадаги музокаралар бўлиб ўтди. Ушбу давлат ташрифи сўнгги йилларда намунали тус олган Ўзбекистон – Туркманистон дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш йўлида муҳим қадам бўлиши таъкидланди. 

Барча соҳаларда эришилаётган ижобий суръат ва фаол алоқалар мамнуният билан қайд этилди. Ҳукуматлараро комиссия ва Ишбилармонлар кенгаши йиғилишлари, шунингдек, маданий тадбирлар мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда. Ташриф арафасида Урганч ҳамда Тошкентда ўтказилган Туркманистон маданияти кунлари ва фильмлари намойишлари иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

Ўтган йили товар айирбошлаш 1 миллиард доллардан ошди. Юк ташиш ҳажми ортиб бормоқда, жумладан, Туркманбоши портидан фойдаланиш фаоллашган. Музокараларда ўзаро савдони кўпайтириш ва саноат, энергетика, транспорт, машинасозлик, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларида самарали кооперацияни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Ҳудудлараро алмашинувларни янада кенгайтириш муҳимлиги таъкидланди. Хива шаҳрида учинчи Ҳудудлар форумини ўтказишга келишиб олинди. Минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Эслатиб ўтамиз, Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов кеча, 16 ноябрь куни давлат ташрифи билан Тошкентга келганди. У Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашувида иштирок этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг